Ўзбекистонда квартиралар нархи маълум бўлди

28 августа 2018

Иккиламчи бозордаги энг қиммат квартиралар Тошкент шаҳрида – ғиштли квартираларнинг ўртача нархи 705 доллар/кв. метр, панель квартиралар нархи 570 доллар/кв. метр. Энг арзон квартиралар Жиззахда ғиштли квартираларнинг ўртача нархи – 191 доллар/кв. метр,  ва  Қорақалпоғистон Республикасида панель квартиралар нархи – 186 доллар/кв. метр.

 «OLX Кўчмас мулк» таҳлилий маълумотларига асосан, экспертлар иккиламчи бозордаги квартираларнинг ўртача нархларини хисоблаб чиқишди. Тошкент шаҳридан кейин квартира сотиб олиш Самаркандда қимматроқ  – ғиштли квартиралар 505 доллар/кв. метр ва  панель квартиралар 465 доллар/кв. метр.

Иккиламчи бозордаги ғиштли квартираларнинг ўртача нархи (у.е.):

 

Иккиламчи бозордаги панель квартираларнинг ўртача нархи (у.е.):

 

Шу вақтнинг ўзида, Тошкентдаги  энг қиммат квартиралар Миробод туманида, энг арзони эса Бектимир туманида бўлиб, тегишли равишда 1 кв.метр учун 814 доллар ва 420 долларни ташкил этади.

Июль ойида иккиламчи бозорда энг кўп сотилган квартиралар 2 ва 3 хонали бўлиб, уларнинг улуши тегишли равишда 37 фоиз ва 32 фоизни ташкил этди.

 

 

Умид қиламизки, келтирилган маълумотлар сизга квартираларни сотиб олиш ёки сотишда ёрдам беради.

 Ўзбекистон

(нархлар у.е.да) 

1 хонали

2 хонали

3 хонали

4 хонали

Тошкент ш.

22 027

33 342

48 571

63 517

Андижон вилояти

10 333

15 893

16 403

23 200

Бухоро вилояти

13 535

18 841

24 672

28 700

Жиззах вилояти

7 950

15 783

18 215

28 500

Қорақалпоғистон

9 087

12 761

18 213

23 303

Қашқадарё вилояти

12 480

16 905

20 857

26 240

Навоий вилояти

17 485

21 647

28 758

40 950

Наманган вилояти

10 000

16 950

19 444

30 000

Самарқанд вилояти

17 867

24 687

33 439

34 719

Сурхондарё вилояти

19 000

19 890

25 815

30 000

Сирдарё вилояти

10 000

13 356

20 500

25 593

Тошкент вилояти

9 803

14 917

21 441

34 822

Фарғона вилояти

7 807

12 167

19 968

18 700

Хоразм вилояти

11 050

15 677

23 481

29 504

Тошкент ш.

(нархлар у.е.да) 

1 хонали

2 хонали 

3 хонали 

4 хонали 

Олмазор

20245

30598

40369

50289

Бектемир

15467

23124

29711

38500

Миробод

30281

48753

64897

93128

Мирзо Улугбек

23418

33723

54125

69826

Сергели

18001

26745

34579

42468

Учтепа

21717

27722

37571

45660

Чилонзор

20723

29880

41146

56044

Шайхонтохур

24838

37553

50536

60773

Юнусобод

25851

33603

48227

56703

Яккасарой

24648

38097

59945

68739

Яшнобод

18489

30270

38121

58985

 

OLX — бу дунёнинг 40 та давлатида ишлайдиган эълонларнинг халқаро сервиси. Ўзбекистонда «OLX Кўчмас мулк» категориясига 500 мингдан ортиқ фойдаланувчи киради ва сервисда 50 мингдан ортиқ квартира ва уйлар таклиф қилинган.



Комментарии
Оценка:
Комментарий будет опубликован после проверки модератором

© 2005-2024 Stroyka.uz. Все права защищены.