KNAUF ART фестивали: ижодий лабиринт ва кўнгилочар ?удудлар

07 августа 2019

KNAUF ART фестивали - бу Ўзбекистон қурилиш соҳаси ишчилари куни шарафига уюштирилган ёрқин ва ижодий тадбирдир. 2019 йил 11 август куни пойтахтдаги Бродвей сайилгоҳи пойтахт аҳли ижод, ўзини ўзи ифода этиш ва байрамона фаоллик маконига айланади.

KNAUF ART фестивалига ташриф буюрганларни бой ва ранг-баранг дастурлар кутмоқда. Қурувчилар кунини нишонлашнинг энг қизиқарли элементи - ижодий тўсиқлари билан безатилган лабиринт бўлади. Лабиринт ичра “йўқолиб қолишни истаганлар бошқа меҳмонлар билан ўзаро куч синашлари мумкин: бошқалардан тезроқ йўл топа олган қатнашчилар КНАУФ компаниясининг эсдалик совғаларига эга бўладилар.

Анъанавий кўнгилочар тадбир саҳнадаги санъат кўринишларига қаратилади. КНАУФ компанияси ўз қўллари билан гипс ва гипскартондан ишланган буюмларни яратишлари учун ижодий маҳорат дарсларини севувчиларни таклиф қилади. Аҳоли учун жонли ва ёрқин фото ҳудудидлар барпо этилади.

«Кўк Чой» гуруҳининг мусиқий тўпламлари, Zlotnikov Dance Centerнинг интерфаол рақслари, танловлар, иллюзионист Дмитрий Поляковнинг чиқишлари ва «Ҳасан ва Хусан» юмористик триоси тун бўйи саҳнада чиқишлар қиладилар. Тадбир кечқурун DJ Petishkaдан мусиқа треклар билан якунланади.

KNAUF ART фестивали

Санаси: 2019 йил 11 август

Вақти: 17:00-23:00

Кириш бепул, ўзингиз билан аъло кайфият олиб келсангиз баст!



Комментарии
Оценка:
Комментарий будет опубликован после проверки модератором

© 2005-2024 Stroyka.uz. Все права защищены.