Строительные работы 120468

17 ноября 2016

Строительные работы

Дата опубликования: 17.11.2016
Дата истечения: 27.11.2016


 БАРЧА ТУРДАГИ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ДИҚҚАТИГА!

 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 11 октябрдаги ЭДО-02-11-73 (82) “Янгиерйўлиндустрия” корхонасини модернизация (заводлар, технологик асбоб ускуналар, техника ва машина-механизмлар олишдан ташқари) қилиш ишларини бошлаш мақсадида, бош пудрат ташкилотини салоҳиятли пудрат ташкилотларидан истисно тариқасида тендер савдоларисиз танлаш орқали аниқлаштириш кўзда тутилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Республика йўл жамғармаси “Янгиерйўлиндустрия” унитар корхонасини модернизация (заводлар, технологик асбоб ускуналар, техника ва машина-механизмлар сотиб олишдан ташқари) қилиш бўйича танлов (танлаш, саралаш) ўтказилишини эълон қилади.

Буюртмачининг бошланғич нархи 9 214 223 926 (ҚҚС ва ЯИТ 25%) сўм, 9 101 229 096 (ҚҚС ва ЯИТ 15%) сўм, 7 443 114 043 (ҚҚС сиз ва ЯИТ сиз) сўм ҳамда қурилиш-монтаж ишлари муддати 549 кун.
Қурииш-монтаж ишларини молиялаштириш Республикаси йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Республика йўл жамғармаси. 

Марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича танлов савдоларида фақат қурилиш-пудрат ташкилотлари Реестрига киритилган ташкилотлар иштирок этишларига рухсат берилади.

Танлов савдоларида иштирок этадиган ташкилотлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак: ишлаб чиқариш базалари, ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассисларга, етарли касбий ва техникавий малакага, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик-муомала ҳуқуқий лаёқат ва ваколатларига эга, ўхшаш иншоотларни қуриш бўйича тажрибали ва ишончли бўлишлари шарт.

Шунингдек, талабгорлар танлов ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим: Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларидан талабгор банкротлик жараёнида эмаслиги тўғрисида маълумотнома, Давлат рўйхатига олувчи органдан талабгор тугатилиш ёки қайта ташкил этилиш жараёнида эмаслигини тасдиқловчи маълумотнома, талабгорнинг юридик шахс, кичик бизнесга таалуқли эканлиги тўғрисида давлат статистика органидан маълумотнома, Давлат солиқ инспекциясидан талабгорнинг танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилинган кунгача бўлган даврда бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан қарздорлиги тўғрисидаги маълумотнома, талабгорга хизмат кўрсатувчи банкдан талабгорнинг танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилинган кунгача бўлган даврда асосий ва иккиламчи ҳисоб рақамлари, картотека (К-2) бўйича қарзи йўқлигини тасдиқловчи тегишли маълумотнома, етарли касбий ва техникавий малака, ташкилотнинг таркибий структураси, мавжуд техник имкониятлари, ишловчи ходимлар хакида уларнинг асосий ёки уриндошлик ишчи ўринлари кўрсатилган холда маълумотнома, ташкилотнинг низоми ва рўйхатдан ўтказилгани хакида гувоҳнома нусхаси, банк ва соликдан карздорлик хамда кайси турдаги солик туловчиси эканлиги тугрисидаги маълумотнома, ташкилотнинг охирги уч йилда танлов объектига ўхшаш объектларда бажарган ишлари ва уч йиллик молиявий кўрсаткичлари тўғрисида маълумотномалар, ташкилотнинг балансида мавжуд машина механизмлар хакида маълумотлар ёки керакли машина механизмлар билан таъминловчи корхоналарнинг кафолат хатлари. 
Ташкилотнинг охирги йиллик баланси (тегишли солик инспекциясидан руйхатдан утган булиши керак), иншоотда бажариладиган таъмирлаш ишларининг хисобланган киймати, (Локальная ресурсная ведомость холатида), таъмирлаш ишларини тугаллаш муддати.

Иштирокчиларнинг тижорат таклифларини тенг шартларга келтириш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган импорт қилувчилар, импорт товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) даги таклифлари иштирокчиларининг таклифларини баҳолашда кўрсатилган солиқ суммасини қўшган ҳолда ҳисобланади.
Кичик бизнес субъектлари учун квота 25%.

Танловда қуйидаги юридик шахслар иштирок эта олмайдилар: қайта ташкил этиш, тугатилиш ёки банкротлик босқичида бўлган, малакали танлов учун барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатда такдим этмаган, буюртмачи – Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси билан суд ёки ҳакамлик муҳокамасида иши кўриб чиқилаётган.

Танлов савдоларида иштирок этувчилар,Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасидан танлов (танлаш, саралаш) ҳужжатларини ва шартларини олишлари ҳамда ўз таклифларини топширишлари мумкин.

Таклифларни буюртмачига тақдим этишнинг охирги муддати Тошкент шахри, Истиқлол кўчаси 29-уйда таклифлар очилиш куни ва соатигача.
Танлов (танлаш, саралаш), эълон чоп этилгандан кейин 10 кундан сўнг буюртмачи манзилида ўтказилади.
Буюртмачи манзили: Тошкент шахри, Истиқлол кўчаси 29-уй.
тел: 239-11-12, 239-83-85.
 


Контактное лицо: .
Телефон: 239-11-12, 239-83-85
E-mail: .
Комментарии
Оценка:
Комментарий будет опубликован после проверки модератором

© 2005-2026 Stroyka.uz. Все права защищены.