Строительство

15 ноября 2019

Строительство

Дата публикации: 15.11.2019
Дата истечения: 26.11.2019
Закупщик: SHAMS PUDRAT TANLOV SAVDO МЧЖ

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Наманган минтақавий филиали
қуйидаги объектга танлов эълон қилади
Наманган вилояти Поп туманидаги АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Поп филиали биноси қурилиши.

Буюртмачи белгилаган бошланғич нарх ҚҚС билан 6 758 431 966 сўм, ҚҚСсиз 5 876 897 362 сўм.
Қурилишни якунлаш муддати – 10 ой.
Буюртмачи: АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Наманган минтақавий филиали
Манзили: Навоий кўчаси 70-А уй. Тел: 78-223-04-35.
Лойихани молиялаштириш: Буюртмачи ўз маблағи хисобидан амалга оширилади.

Талабгор сифатида қатнашаётган корхона ва ташкилотлар шундай талабларга жавоб беришлари керак: танлов савдо предмети қийматининг 20 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги айланма маблағга ёки кўрсатиб ўтилган маблағни беришга банк кафиллигига, ишлаб чиқариш базасига, ишлар (хизматлар) ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурсларига, мутахассисларнинг мавжудлигига, танловдаги иншоотга ўхшаш объектларда ишлаш тажрибасига эга бўлган, етарли касбий, техникавий малакага, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик муомала ҳуқуқий лаёқат ва ваколатларга эга, таъсис этилганига 6 ойдан кам бўлмаган тажрибали ва ишончли бўлишлари лозим.

Савдода қатнашиш ва танлов хужжатига эга бўлиш учун сўровнома билан савдо ташкилотчиси «SHAMS PUDRAT TANLOV SAVDO» МЧЖ» га қуйидаги манзилга Наманган шаҳар, Навоий кўча, 36 уй, Тел.факс 69-227-89-22, 99-396-10-37 га мурожаат қилиш мумкин.

Танлов хужжатининг битта тўплами нархи – 223 000 сўм.

Таклифлар (оферталар) савдо ташкилотчиси томонидан юқоридаги манзилда қабул қилинади.

Таклифлар (оферталар)ни савдо ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати - оферталар очилиши куни ва соати.
Таклифлар матбуотда эълон чоп этилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг,26 ноябрда қуйидаги манзилда очилади: Наманган шаҳар Навоий кўчаси 36 уй.



Категория:
Строительство
Страна:
Узбекистан
Комментарии
Оценка:
Комментарий будет опубликован после проверки модератором

© 2005-2024 Stroyka.uz. Все права защищены.